“Ўқиш саводхонлари” танлови ғолиблари аниқланди

Юртимизда маърифат, китобхонлик тарғиботига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган вазифаларга кўра, ижодий ва мантиқий фикрлаш кўникмалари юқори бўлган мактаб ўқувчиларини аниқлаш ва уларни муносиб тақдирлаш, ёшларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнида инновацион технологияларни кенг жорий этиш, китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Ўқиш саводхонлари” танлови ташкил этилди.