Илмий мерос ва замонавий психология – мулоқот марказида

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Замонавий психология фанининг истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция доирасида “Назария, тадқиқот ва амалиёт интеграцияси замонавий психология ривожланишининг тамойили сифатида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг таниқли олими, профессор Эргаш Ғозиев хотирасига бағишланди.