Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартда бошланиб, 28 мартгача давом этади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги. 20 ва 28 мартдаги ўқув машғулотлари 4-чорак ҳисобига тиғизлаштирилган ҳолда қўшиб юборилади. 4-чорак 30 мартга тўғри келмоқда.