Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Тожикистон: иттифоқчилик ва минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболи” мавзусидаги халқаро-илмий конференцияда сўзга чиққан Тожикистон ташқи сиёсат таҳлили ва прогнозлаш департаменти бош мутахассиси Шерали Ризоён икки қардош мамлакат алоқаларининг жорий ҳолатига тўхталди.