Тошкентда автотураргоҳлар эгаллаб олган яшил ҳудудларни тиклаш бошланди

Poytaxt Parking Тошкент ҳокимияти билан асфальтланган жойларда яшил ҳудудларни тиклаш лойиҳасини бошлади. Бухоро кўчасидаги шундай участкада собиқ эманлар ўрнига янгилари экилди, уларнинг ёнига манзарали буталар ўтқазилди. Компания лойиҳага бизнес ва бошқа тузилмалар ҳам қўшилишига умид қилмоқда.