Тошкент — Чорвоқ йўналишидаги мавсумий автобус ҳаракати қайта йўлга қўйилади

23 мартдан бошлаб Тошкентдаги «Машинасозлар» метроси ва Чорвоқ шаҳарчаси ўртасида қатнайдиган автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Йўналишда қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани, йўл кира нархи 25 минг сўмни ташкил этади.