Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди

Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида президент 392 нафар маҳкумни афв этишга оид фармон имзолади. Улардан 223 нафари жазодан бутунлай озод этилди, қолганларининг муддати ёки шартлари осонлашди. Афв этилганлар орасида 3 нафарини хорижлик, 26 нафарини аёл ва 166 нафарини ёшлар ташкил қилади.