Ҳар йили муқаддас Рамазон юртимизда эзгулик, саховат ва бағрикенглик ойи сифатида кенг нишонланади. Шу муборак кунларда мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган ифторлик тадбирлари инсонларни бирлаштириб, қалбларда меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.