АҚШдаги ватандошларимиз учун ифторлик ташкил этилди

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, улар орасида маънавий қадриятларни янада мустаҳкамлаш, миллий урф-одат, қадрият вв анъаналаримизни асраб-авайлашга ҳамда ўзбек диаспорасининг бирдамлигини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири АҚШда умргузаронлик қилиб келаётган ватандошларимиз сони ҳам йил сайин ортиб бораётир. Улар эса ўзбек жамиятлари атрофида бирлашган ҳолда ўзга маданият оғушида ўзлигини сақлаб қолишга интилишяпти.