Ўзбекистон давлат органларида қоғоздан фойдаланиш камайтирилади

Ўзбекистонда давлат органларида қоғоздан фойдаланишни қисқартириш чоралари кучайтирилади. 1 майдан харажатлар ҳар йили 15 фоизга камайтирилади, 1 июнгача қоғоз йиғиш тизими жорий этилади. Шунингдек, принтерлар марказлаштирилади ва ҳар ой «Қоғозсиз бир кун» акцияси ўтказилади.