Бугун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг соғлом ва қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш энг устувор йўналишлардан бирига айланди. Бу борада экологик назоратни кучайтириш, ҳаво сифати мониторингини такомиллаштиришга қаратилган изчил чоралар кўрилмоқда.