Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. 2025 йил 2-4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи, унда эришилган келишувлар икки томонлама сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлди.