Футбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга мағлуб бўлди. Жамоа ЖЧ учун халқаро саралашда қатнашади

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги доирасида ЖЧ тўғридан-тўғри йўлланмаси учун ўтказилган плей-офф ўйинида Филиппинга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа энди қитъалараро плей-офф турнирида қатнашади. Унда 10 та жамоа сўнгги 3 та йўлланма учун баҳс олиб боради.