“Andijan Cup – 2026”: теннисчиларимиз бош совринга асосий даъвогар

Андижонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган J60 таснифига кирувчи “Andijan Cup – 2026” халқаро турнирининг яккалик баҳсларида чорак финал иштирокчилари номи аниқ бўлди. Қувонарлиси, ушбу босқичга 6 нафар ракетка устамиз йўл олди.