Бухоро вилояти Олот тумани делегацияси Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрида “Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ташкил этилганининг 18 йиллиги” муносабати билан ўтказилаётган халқаро кўргазмада иштирок этди. Мазкур нуфузли тадбир турли давлатлар вакилларини бир майдонда жамлаб, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун қулай имконият яратди.