Тошкентда иситиш мавсуми 24 мартдан босқичма-босқич якунланади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 24 мартдан босқичма-босқич якунланади. Пойтахт ҳокимлигига кўра, ушбу қарор «об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда пухта ўйлаб» қабул қилинган. Байрам кунлари шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишлайди.