Ўзбекистонда замонавий онкология йўналишларини ривожлантириш мақсадида кўкрак бези саратони жарроҳлиги бўйича илк профессионал ассоциация яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ташаббус соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик орқали маҳаллий мутахассислар салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.