Туюл нафақат туман, балки вилоятнинг энг чет қишлоғи. Бу ердаги бундан 57 йил муқаддам барпо этилган мактаб биноси 320 ўқувчи ўрнига эга эди. Табиийки, йиллар давомида ҳудудда аҳоли, жумладан, мактабга қатновчи ўқувчилар сони ортган. Сўнгги вақтларда билим масканида 800 нафардан зиёд ўқувчилар бир неча сменада алмашиб таҳсил олаётган эди. Бу ҳол янги қўшимча бинога эҳтиёжни кучайтирди.