Икки марта ҳосил олиш мумкин

Жиззах вилояти Зарбдор туманининг асосан гипсли таркибга эга ер майдонларида картошка етиштириш йўлга қўйилгани қишлоқ хўжалигида янгича ёндашувларнинг амалий натижаси сифатида эътиборни тортмоқда. Илгари унумдорлиги паст деб баҳоланган бундай майдонларда илғор агротехнологиялар асосида барқарор ҳосил олиш имконияти яратилаётгани соҳадаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради.