Uzbekistan Airways бир неча даражадаги нархлар ва парвоз шартларини назарда тутувчи тарифларни жорий этмоқда. Тарифлар багаж меъёри, чипталарни қайтариш шартлари, кетиш санасини ўзгартириш ва бошқа хизмат имкониятлари билан фарқ қилади. Компания, шунингдек, бўлиб тўлаш хизматини ҳам йўлга қўймоқда.