1 майдан бошлаб Тошкент — Хива йўналиши бўйича Hyundai Rotem тезюрар поездини ишга тушириш режа қилинмоқда. Биринчи таркиб аллақачон мамлакатга олиб келинган, йил давомида яна бештаси келтирилади, дея маълум қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Истиқболда йўналишни Нукусгача узайтириш кўзланган.