Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Arab News” нашри мақола эълон қилди. Унда Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом олами учун муҳим маънавий ва илмий маскан сифатида эътироф этилган. Шунингдек, цивилизацион маконни барпо этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурилгани ва иншоот халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлови асосида бунёд этилгани қайд этилган.