«Хорижга 180 млн доллар чиқиб кетди». Ўзбекистонда хорижий акцияларни сотиб олиш учун платформа яратилади
Ўзбекистонда фуқароларга расмий платформа орқали хорижий компаниялар акцияларига сармоя киритишга рухсат бериш режалаштирилмоқда. ИЛМА маълумотларига кўра, «шубҳали платформалар» орқали хорижга қарийб 180 миллион доллар олиб чиқилган.