Коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш аҳоли ўртасида муҳим маданият сифатида шаклланиб бормоқда. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда техник носозликлар ёки ҳисоб-китобдаги хатолар сабаб фуқароларга нисбатан асоссиз қарздорликлар юзага келаётгани ҳам кузатилмоқда.