Қашқадарёлик ёш спортчи Гулшан Алимардонова каратэ бўйича ўтказилган “Қоҳира – 2025” халқаро мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, аёллар ўртасида жаҳон чемпиони деган юксак унвонни қўлга киритди. Бу натижа нафақат вилоят, балки мамлакат спорт ҳаётида муҳим воқеа сифатида эътироф этилмоқда.