Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабат йўлга қўйила бошлаган дастлабки йилларда таниқли давлат ва жамоат арбоби, филология фанлари доктори Солижон Жигитов Тошкентда ушбу давлатнинг биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритди. Унинг саъй-ҳаракати икки қардош юрт дипломатик алоқалари мустаҳкамланиши, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.