Қашқадарё вилоятининг йирик туманларидан бири саналган Чироқчи ўзининг табиий шароити билан ажралиб туради. Ҳудуднинг бир қисми чўл, яна бир қисми тоғли бўлиб, аҳоли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Ерларнинг катта қисми лалми майдонлардан иборатлиги сабабли бу ерда яшовчилар баҳор фаслини алоҳида интиқлик билан кутади.