World Happiness Report талқини бўйича дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 147 та давлат ичида 53-ўринни сақлаб қолди. Финляндия яна энг бахтли мамлакат деб топилди, Афғонистон эса энг бахтсиз давлат сифатида қайд этилди. МДҲдан илк 50 таликка яна фақат Қозоғистон кирди (33-ўрин).