Меҳр ва эътибор инсон қадрини улуғлайди

Муборак Рамазон ойи инсон қалбида меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат туйғулари янада уйғонадиган, яхшиликлар кўпайиб, эзгу амаллар қадр топадиган айёмдир. Бу муқаддас ойда Хоразм вилоятида ҳам аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ва хайрия ишларини кенг кўламда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.