Икки халқ муносабатлари тожикистонлик талабалар нигоҳида (+видео)

Марказий Осиё тарихида Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги яқинлик алоҳида ўрин тутади. Асрлар давомида бир минтақада яшаб келган бу икки миллатни нафақат қўшнилик, балки умумий тарих, ўхшаш урф-одат, маданият ва тил муштараклиги ҳам бирлаштирган. Самарқанд ва Бухоро каби қадимий шаҳарларда шаклланган маданий муҳит томонлар руҳий яқинлигини мустаҳкамлаб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган умумий қадриятлар тизимини яратган.