Мандариннинг янги нави импорт ўрнини боса оладими? (+видео)

Ўзбекистон 12 давлатдан мандарин импорт қилади. Барчамиз учун севимли бўлган бу меванинг хориждан кириб келиши йилдан йилга ошиб бормоқда. Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан яратилган ва давлат реестрига киритилган янги маҳаллий мандарин нави ана шу импорт ўрнини босиши кутилмоқда.