Қорақалпоғистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, ёш кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага кенг жалб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси К.Тарихов ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси М.Ешимбетов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юридик факультетининг 4-курс битирувчилари билан учрашди.