21 мартга ўтар кечаси Ерда сўнгги 2 ойдаги энг кучли магнит бўрони қўзғалди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Қуёшдаги чақнашлар сабаб юзага келган «қизил» хавф 24 мартгача чўзилиши мумкин. Мутахассислар бу даврда саломатликка эътиборли бўлиш ва ортиқча зўриқишлардан қочишни тавсия этади.