Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг 2026 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни якунига етди. Фуқаролар ташаббуслари 10,2 миллиондан ортиқ овоз тўплади. Мактаблар, йўллар ва бошқа объектларни таъмирлаш бўйича 1996 та лойиҳага 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.