«Қозонимиз устидаги тилаклар ҳамиша ижобат бўлади». Human House’даги сумалак party’дан репортаж

Human House саккизинчи йилдирки, Наврўзни катта қозон атрофидаги миллий мусиқа ва рақслар билан анъанавий сумалак party тарзида нишонлаб келмоқда. Байрам асосий таомини тайёрлашда ўнлаб киши, жумладан, сайёҳлар ҳам иштирок этди. Gazeta галереянинг шинам ҳовлисида баҳорнинг қарши олинишини кузатди.