Не – не шоиру алломалар Бахор ва Наврўзга таъриф бермаган. Аммо Бахор хамиша табиатнинг уйғониш фасли, ер юзи яна яшилликка бурканадиган, хаёт қайта жонланадиган айём. Бу фаслда дарахтлар гуллайди, қушлар сайрайди. У инсон қалбига илиқлик олиб киради, янги орзуларга чорлайди. Шунинг учун хам бахорни покланиш ва янгиланиш фасли, дейдилар.