“Навоийуран” ДКда Наврўз сайллари ташкил этилди

Юртимиз бўйлаб баҳор элчиси, миллий қадриятларимиз ва асрлар давомида шаклланган урф-одатларимизни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда. Мазкур қутлуғ айём муносабати билан “Навоийуран” давлат корхонаси тизимида ҳам байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилди.