Хорижий ҳамкорлардан Наврўз байрами муносабати билан самимий қутловлар

Табиат уйғониши, ҳаётда янги босқич бошланишининг рамзи бўлган, эзгулик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, меҳмондўстлик, меҳнатсеварлик ва она заминга ғамхўрлик каби абадий қадриятларни ўзида мужассам этган қадим байрам – Наврўзи олам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига самимий табриклар келмоқда. Уларда юртимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилган.