2030 йилгача Тошкентда автобуслар учун устуворликка эга йўлаклар узунлиги 400 км дан ошиши керак: BRT — 57,5 км, «А» ҳарфли йўлаклар эса 347 км ни ташкил этади. Бу йил BRT йўлаклари Шаҳрисабз (Шота Руставели кўчаси давоми), Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Янги Сергели кўчаларида пайдо бўлади.