Бугунги кунда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва соҳада инновацияларни кенг қўллаш сув хўжалигидаги долзарб масалалардан бирига айланди. Айниқса, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва аграр соҳада юқори самарадорликка эришиш каби муаммолар сув хўжалигида илмий ёндашув зарурлигини янада кучайтирмоқда.