Андижон вилояти Экобошқарма мансабдори ва Жалақудуқ ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ва Андижон вилояти Экология бошқарма мансабдори пора олишда айбланмоқда. Улар фермер устидан судга даъво аризаси киритмаслик эвазига унинг дала ҳовлисини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб олишга уринган.