Япония ҳукумати Ўзбекистонда афғонистонлик муҳожирлар ва бошқа заиф аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш учун 3,3 млн доллар миқдорида грант ажратади. Лойиҳа доирасида маҳаллий ёшлар учун бизнес-инкубатор ташкил этиш, шунингдек, афғонистонлик фуқароларни ўқитиш марказини янгилаш режалаштирилган.