Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг пардозлаш ишларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев қурилиши якуний босқичга кирган Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, унинг пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди. Саккиз йил давомида қурилган мажмуада «замонавий таҳдидларга муносиб илмий жавоблар» топилади, илмий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.