27 август куни Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Уалид Фук лавозимига киришди. Элчи Ўзбекистон аҳолисига ўзбек тилида мурожаат йўллаб, «минг йиллик маданияти ва меҳмондўстлиги билан машҳур мамлакатда ушбу фаолиятини бошлаётганидан хурсандлиги»ни изҳор этди.