Таиланд Конституциявий суди бош вазир Пхетхонгтхан Чинаватни касб этикасини бузгани учун лавозимидан четлатди. Бунга унинг Камбоджа собиқ бош вазири билан қилган, интернетда тарқалиб кетган суҳбати сабаб бўлди. Судга кўра, суҳбатда у ахлоқий меъёрларни бузган ва мамлакат обрўсига путур етказган.