Тошкентдаги барча мактабларда 10 ва 11-синфлар учун Smart School электрон дастури жорий этилади. Бу пойтахт ҳокими қарорида кўзда тутилган. 10 ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, таълим сифати, ўқувчилар давомати кузатилади, уларнинг руҳий ҳолати сунъий интеллект орқали аниқланади.