Япония Ўзбекистон билан «яшил» трансформация йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи

Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая сўнгги уч йил ичида Марказий Осиёга, жумладан, Ўзбекистонга биринчи бор ташриф буюрди. Токио Тошкент билан инвестициялар, рақамлаштириш, декарбонизация ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ниятини тасдиқлади.