Ногиронлиги бор абитуриент тест синовларига киритилмади: унинг бузилган ҳуқуқлари тикланадими?

Туғма “макула дистрофияси” ташхиси билан кўриш имконияти чекланган, муддатсиз ногиронлик белгиланган Уралова Севара Жасурбековна Шўрчи туманидаги 125-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатни барча фанлардан аъло баҳоларга тамомлаган. Юксак билим ва орзулар билан Тошкент давлат юридик университетига ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган имтиёз асосида ҳужжат топширган.