Ватан учун, миллат учун, халқ учун курашган қаҳрамон аждодлар жасорати – улкан ибрат мактаби

Мустақил мамлакатда, озодлик ва осойишталик муҳитида яшаб, байрамлар қилар эканмиз, бу кунларни бизга соғинган, бунинг учун курашган инсонлар беихтиёр ёдимизга тушади. Миллатнинг хотираси, ғурури, виждони борки, уларнинг фидойилиги беиз кетмайди, авлодлар томонидан ҳамиша эъзозланади.