Мажбурий меҳнат ва мажбурий обуна учун мактаб директори ишдан олиниши керак — Сирдарё вилояти ҳокими
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов устозлар билан учрашувда мажбурий меҳнат ва мажбурий обунага йўл қўйган мактаб директорлари ишдан олинишини айтди. Шунингдек, ўқитувчилардан ҳам мажбурий меҳнатга «чиқ» деса, чиқиб кетавермаслик сўралди.